Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқишга номзодларни саралаб олиш ва ўрганиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади;

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига номзодларни саралаб олиш тадбирлари такомиллаштирилади;

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади ва тиббий кўрик тадбирлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига асосан амалга оширилади.

 

ЎзА