Чехия АҚШдан қирувчи самолётларини харид қилиш бўйича битим имзолайди

311

Чехия АҚШ билан шу йилнинг март ойида 24 та F-35 қирувчи самолёти сотиб олиш бўйича келишувга эришади. Бу ҳақда “CTK” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Чехия ҳукумати ушбу товушдан тез учувчи қирувчи самолётларни харид қилиш қарорини 2023 йил сентябрда қабул қилган. Шартноманинг умумий харажати 150 миллиард кронада  (тахминан 6,5 миллиард доллар) баҳоланмоқда. Бу Чехия армияси учун тарихдаги энг йирик молиявий битим ҳисобланади.

F-35 самолётлари Чехия ҳарбий-ҳаво кучларининг Швециядан ижарага олинган 14 та товушдан тез учувчи JAS-39 Gripen самолётлари ўрнини босиши керак. Агентликнинг ёзишича, Америка самолётлари миллий ҳаво кенгликларини 2069 йилгача ҳимоя қилади.