Бугун Американинг Нью-Гэмпшир штатида республикачилардан президентликка номзод кўрсатиш бўйича илк сайлов бўлиб ўтади. Мазкур тадбир республикачилар партияси ичида кечаётган пойганинг келгуси тақдирига узил-кесил нуқта қўйиши мумкин.
Шу кунгача республикачилардан президент бўлишга бел боғлаган ўндан зиёд номзодлар пойгани тарк этишга мажбур бўлди. Бугунги бўладиган сайловга фақат икки номзод –собиқ президент Дональд Трамп ва мамлакатнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ва Жанубий Каролина штатининг собиқ губернатори Никки Хейли етиб келди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, кечга бориб ушбу икки номзоддан бири пойгадан чиқиши мумкин, ғолиб бўлган номзод қолган штатларда осон ғалаба қилади.