Мамлакатимизнинг ёш саблячилари Испаниянинг Сеговия шаҳрида ўтказилган жаҳон кубоги босқичида 3-ўринни эгаллади.

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги босқичида юртимиз шарафини «Ханчжоу-2022» Осиё ўйинлари ғолиблари Гулистон Пердибоева ҳамда Фернанда Эррера, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибоева ва Самира Шокирова ҳимоя қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари чорак финалда хитойлик қиличбозларни 45:19 ҳисобида мағлуб этди.

Мураккаб кечган ярим финал баҳсида эса АҚШ терма жамоасига 27:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бронза медали учун ўтган беллашувда ҳамюртларимиз Италия жамоасини 45:41 ҳисобида доғда қолдирди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА