Қозоғистон президенти Қасым-Жомарт Тоқаев 24-25-январ кунлари Олмаотага ташриф буюриб, 23январга ўтар кечаси шаҳардаги зилзиладан кейинги вазият бўйича йиғилиш ўтказади, дейди давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали.

“Президент Қасым-Жомарт Тоқаев 24—25-январ кунлари Олмаотага олдиндан режалаштирилган хизмат сафари билан боради. Давлат раҳбари бир қатор объектлар, жумладан, январь воқеаларидан кейин таъмирдан чиқарилган биноларга ташриф буюради”, — деб ёзган матбуот котиби ижтимоий тармоқларда.

Маълумотларга кўра, 6,7 магнитудали зилзила 22 январь душанбадан сешанбага ўтар кечаси Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида, Олмаотадан 264 километр жануби-шарқда содир бўлган. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила селдан ҳимоя қилувчи иншоотларга таъсир қилмаган, кўчки ва қор кўчкилари ҳақида маълумот йўқ. Олмаота аэропорти нормал режимда ишламоқда.

Олмаота соғлиқни сақлаш департаменти зилзила қурбонлари сони 8 нафарга етганини маълум қилди. Уч киши турар-жой биноларининг иккинчи ва учинчи қаватларидан сакраган, улардан бирининг аҳволи оғир. Яна беш киши уйдан чиқиб кетаётиб яраланган. Олмаота ҳокимлиги маълумотларига кўра, шаҳарда фавқулодда вазиятларда фуқароларни қабул қилиш марказлари тун бўйи ишлаган, мактаб ва коллеж ўқувчилари учун дарслар бекор қилинган.

 

ЎзА