Ўзбекистон — Хитой: гидроэнергетика соҳасида истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилмоқда

Шу кунларда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ делегацияси хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб турибди.
Мамлакатимиз гидроэнергетикасини янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни хорижий ҳамкор ташкилотлар билан келишиш мақсадида қатор учрашувлар ўтказилмоқда.
Жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновнинг бир қатор ҳамкор молиявий муассасалар ҳамда йирик энергетик компаниялар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жамият ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “China National Technical Import and Export Corporation (CNTIC)”, “Sinosure” суғурта компанияси, “CITIC Bank” ва “Eksimbank” раҳбарияти иштирок этди.
Учрашувда томонлар ўртасида “Катта Андижон каналида кичик ГЭСлар каскади қуриш”, Кугай-2 ва Бешқўрғон ГЭС лойиҳасини молиялаштириш бўйича манфаатли музокаралар ўтказди.
Тадбирда лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилиб, сўнгра икки томонлама молиявий, иқтисодий, амалий ижро йўналишидаги шартлар кўриб чиқилди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА