“ИРНА” ахборот агентлгининг маълум қилишича, Эрон президенти Иброҳим Раиси 21 январь якшанба куни Ўзбекистоннинг Теҳрондаги янги элчиси Фариддин Насриевнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ушбу маросимда Эрон етакчиси Теҳрон ва Тошкент ўртасида кечган сўнгги икки йилдаги муносабатларни ижобий баҳолади.

Президент икки давлат етакчиларининг амалга оширган ташрифлари, учрашув ва музокараларига эътибор қаратиб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш истагини таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА