Бухоро делегацияси Хитойда
297

Бухоро делегацияси Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форумида иштирок этмоқда.
Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони, Урумчи шаҳрида айни пайтда Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтмоқда.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам тадбиркорлар форумида қатнашмоқда.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикасидаги амалий сафар давомида Бухоро делегацияси “Ишбилармонлар ҳамкорлигини кенгайтириш ва умумий фаровонликни амалга ошириш” шиори остида конференцияда иштирок этди.
Мақсад Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Бухорода Хитой компанияларининг ишлаб чиқариш корхоналари ва заводларини ишга тушириш каби масалаларда келишувларга эришишдир.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири