Ўзбекистон хориж матбуоти саҳифаларида

270

Африка билан боғлиқ сиёсий, молиявий, ижтимоий ва маданий янгиликларни ёритиб борувчи “Africa.com” интернет нашри Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммьюнике имзоланганини ўз саҳифаларида ёритди.

Мақолада икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Уганда Республикаси ташқи ишлар вазири Жеже Одонго имзолагани эътироф этилган.

Ушбу муҳим воқеа Кампала шаҳрида “Speke Resort Munyonyo”да бўлиб ўтаётган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммити доирасида бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Уганда ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналиш этиб белгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан халқаро миқёсда илгари сурилаётган ташаббусларни расмий Кампалада юқори баҳолашларини таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА