Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари учрашди
258

Ўзбекистон ТИВ хабар беришича, Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сун Вейдун билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23-25 январь кунлари Хитойга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқдилар.