Ўзбекистон хориж матбуоти саҳифаларида
226

Баҳрайн ахборот агентлиги – “BNA” саҳифаларида Кампала шаҳрида (Уганда) бўлиб ўтаётган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Аз-Заёний билан учрашгани ёритилди.
Мақолада музокараларда Ўзбекистон билан ушбу давлат ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилингани таъкидланган.
Турли даража ва шаклларда бўлажак қўшма тадбирлар ва ташрифлар жадвали юзасидан фикр алмашилгани эътироф этилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА