Пойтахтимизда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги якунланди.
“Пахтакор” қиличбозлик залида ўтган мазкур мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Жаҳон кубогининг олтин ва кумуш медаллари Болгария ҳамда Туркия терма жамоаларига насиб қилди.
Эслатиб ўтамиз, яккалик дастурида нейтрал қиличбоз Анастасия Рустамова олтин, болгариялик Виктория Велиславова кумуш, яна бир нейтрал спортчи Екатерина Колбенева ҳамда мисрлик Фараҳ Маҳфоуз бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА