Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги босқичида яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
“Пахтакор” қиличбозлик залида ўтаётган мазкур мусобақанинг шпагачи қизлар ўртасида кечган яккалик дастурида нейтрал мақомда иштирок этган Анастасия Рустамова олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, болгариялик Виктория Велиславова кумуш, яна бир нейтрал спортчи Екатерина Колбенева ҳамда мисрлик Фараҳ Маҳфоуз бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, бугун мусобақада жамоавий баҳслар ҳам ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА