Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогининг 2-турида Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро рақобатлашди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шунингдек, ушбу турда Баҳрайн терма жамоаси Малайзияга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “E” гуруҳида Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалари 4 очко жамғарган ҳолда биринчи ҳамда иккинчи ўриндан жой эгаллаган бўлса, Баҳрайн 3 очко билан учинчи ўринга чиқиб олди. Малайзия термаси эса икки мағлубиятдан кейин сўнгги поғонада қолди.

Бугун, 21 январь куни “F” гуруҳида Уммон – Таиланд, Қирғиз Республикаси – Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида ўйинлар ташкил этилади. Мазкур учрашувлардан кейин Осиё кубогида 2-тур баҳслари якунланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА