Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғи сарбаланд бўлди.

Дунёнинг 70 дан зиёд давлат спорт делегациялари қатори Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рауан Раимқулов ва Сабина Режепова тантанали тадбирда юртимиз байроғини олиб ўтди.

IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларининг тоғ чанғиси баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз 21 январь куни супергигант дастуридаги баҳсларда иштироки билан мусобақани бошлайди.

Шундан сўнг, спортчиларимиз 22 январда супергигант ва слаломдан иборат комбинация мусобақаларида қатнашса, Сабина Режепова (гигант слалом) 23 январь, Рауан Раимқулов (гигант слалом) 24 январь куни қитъа ўйинларида медаллар учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларида спортчилар 15 та спорт турининг 81 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Олимпия ўйинлари 2 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА