Нидерландия фуқаролари ҳукуматнинг Исроилни қўллаб-қувватлаётганидан норозилигини билдириб намойиш ўтказмоқда, деб хабар беради “Анадолу” ахборот агентлиги.
Нидерландиянинг турли шаҳарларидаги йирик темир йўл вокзалларида Фаластинни қўллаб-қуватлаш учун ўтирган ҳолда намойишлар бўлиб ўтди.
Утрехтдаги вокзалда тўпланган намойишчилар Фаластин байроқларини кўтариб, ўт очишни тўхтатишга чақиришди.
Намойишчиларнинг қўлларида “Болалар ва касалхоналарни бомбардимон қилишни бас қилинг”, “Фаластинга озодлик” ва “Ҳозироқ ўт очишни тўхтатинг”, “Ғазо йиғламайди, Фаластин ҳеч қачон ўлмайди” каби шиорларни кўриш мумкин.
Асли яҳудий бўлган Гус Оутжерс Ғазода содир бўлаётган воқеалар даҳшатли эканини таъкидлар экан, “Азобларнинг чеки йўқ. Биз бу даҳшатли суратларни ҳар куни кўраяпмиз”- деган.
Оутжерс гапини қуйидаги сўзлар билан давом эттиради: “Мен ўз халқим номидан бошқа халқни бутунлай йўқ қилиш кераклигини айтишни даҳшатли ҳодиса деб биламан. Бу 100 йилдан ортиқ вақтдан бери содир бўлмоқда ва энди буни тўхтатиш керак”
Ғарб давлатлари Исроил ҳужумини тўхтата олмаслигига эътибор қаратган Оутжерс: “Голландия кузатмоқда, Германия кузатмоқда, АҚШ кузатмоқда. Уларнинг бу ҳаракатини, урушни тўхтишни хоҳламаяпти деб тушуниш керак. Шундай экан, бу фожеани фақат биргаликда тўхтата оламиз”.