Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

358

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосарини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, давлатимиз раҳбари Сенатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилиши тўғрисида тақдимнома киритган.

Ушбу масалани сенаторлар бир овоздан маъқуллади ва Р.Маҳмудова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

ЎзА