Хусийлар Американинг “Chem Ranger” танкерига баллистик ракета билан зарба беришга уринди, деб хабар тарқатди Пантагоннинг Марказий қўмондонлиги.

Хабарда таъкидланишича, “Chem Ranger” танкери АҚШга тегишли бўлиб, Греция томонидан бошқарилади.

“Ракета кема яқинига келиб тушган. Жароҳатланганлар ёки кеманинг зарар кўргани ҳақида маълумот йўқ. Кема йўлида давом этмоқда”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ хусийлар ракета Америка кемасига бориб теккани ҳақида маълум қилганди.