АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ва президентликка номзод бўлиш учун ҳаракат қилаётган республикачилар партиясидан Никки Хейли “CNN” телеканали эфирида чиқиш қилиб, агар у президентликка сайлангудекбўлса, Дональд Трамп айбдор деб топилган тақдирда, уни авф этишга ваъда берди.
“Бизга керак бўлган охирги нарса – қамоқда ўтирган 80 ёшли президент”, деди у Трампнинг афв этилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Хейлининг таъкидлашича, Трампнинг айбланиши ва қамалиши мамлакатни янада тарқоқлаштиради.
Собиқ президент Дональд Трампга тўртта жиноий иш бўйича жами 91 та айблов эълон қилинган. Энг оғир модда 20 йиллик қамоқ жазосини кўзда тутади. Агар жазолаш барча айбловларни жамлаб белгиланадиган бўлса, у бир неча юз йилга панжара ортида ўтиришга тўғри келади.