Нидерландияда давом этаётган “Tata Steel Chess-2024” халқаро турнирининг “Masters” гуруҳидаги 14 нафар шахматчи иштирокидаги ўйинларнинг 5-турида 2 та ғалаба, 5 та дуранг натижалари қайд этилди.

Кеча ўтказилган 5-тур учрашувида Нодирбек Абдусатторов хитойлик И Вэй билан куч синашди. Ҳамюртимизнинг хужумкорлиги ҳолатида кечган баҳснинг 63-юришига келиб томонлар муроса йўлини танлашди. Бу эса ҳар икки шахматчига 0,5 очколи бўлиш имконини берди.

Ушбу турда хитойлик Вэньцзюнь Цзю Франция шарафини ҳимоя қилаётган Алиреза Фирузжани ҳамда ҳиндистонлик Гукеш ФИДЕ байроғи остида ҳаракатланаётган Ян Непомняшийни мағлуб этган бўлса, қолган барча учрашувларда шахматчилар 0,5 очкодан бўлишиб олишди.

Бугун, 19 январь куни ўтадиган 6-тур ўйинида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Дин Лижен билан куч синашади.

Турнир жадвалида 4 очко билан пешқадамлик қилаётган нидерландиялик Аниш Гири “Tata Steel Chess-2024”да ҳозирча 1 очко билан сўнгги ўриннни эгаллаб турган эронлик Пархам Магсудлу билан куч синашди. Қолган учсрашувларда Непомняший – Праггнанандха, Фирузджа-Вэй, Йорден ван Форест- Гукеш, Макс Вармердам – Донченко, Вэньцзюнь Цзю-Сантош Гуджрат баҳс олиб боришади.

Бошланажак 6-тур ўйинлари олдидан Гири пешқадамлик қилаётган бўлса, ундан кейинги ўринда бораётган Праггнанандха, Абдусатторов, Вэй ва Алиреза Фирузжа 3 очко билан кейинги ўриндан жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel Chess-2024″ турнири 13-турдан иборат бўлиб, 28 январга қадар давом этади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА