600 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсатномалар берилган(ми?)

327

Дарахт ва буталарни кесишнинг олдини олиш борасидаги ишларга қарамай, бу каби нохуш ҳолатлар ҳамон давом этмоқда.

Жамоатчилик томонидан ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2022 ва 2023 йиллар давомида олти юздан ортиқ дарахтларни кесишга рухсатномалар берилгани, бунда кесилган дарахтлар орасида қимматбаҳо дарахтларнинг борлиги ҳақида маълумотлар жойлаштирилгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Минтақамиздаги экологик ҳолатни инобатга олсак, ҳар бир дарахтни сақлаб қолиш учун курашишимиз керак. Зеро, бу ишга масъул бўлган давлат идоралари дарахтларни кесишга рухсат бераётганда 7 марта эмас, 70 марта ўлчаб, кейин қарор қилишлари лозим. Юқоридаги ҳолатда 5 та 10 та эмас, балки бутун бошли ўрмонни кесишга рухсат берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари Т.Хожаназаров ва Н.Аминовлар томонидан рухсатномаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига депутат сўрови юборилди.

М.Комилова, ЎзА