Судлар ва ОАВ ўртасида фаол ҳамкорлик бўлиши лозим (+видео)

314

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда 2023 йилда жами 11 156 нафар шахсга нисбатан 9 231 та жиноят иши, 15 056 та материал, апелляция инстанциясида 2 888 нафар шахсга нисбатан 2 102 та жиноят иши, 538 та материал кўриб тамомланган.

Бу ҳақида 18 январь куни Судьялар олий мактаби биносида ўтказилган суд тизимидаги ислоҳотлар, судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги, муаммо ва ечимлар юзасидан ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги (889-сонли 2023 й. 25-декабрдаги) қонун билан киритилган ўзгартишлар юзасидан маълумот берилди.

 М.Эшмирзаева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА