Сербияда аёллар ўртасидаги Халқаро бокс турнирида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Миллатлар кубогининг -48 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Саидахон Раҳмонова словакиялик Николь Дуриковани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Бугун вазни -50 кг бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида Феруза Казакова – Маржона Савриева (Озарбайжон), -60 кг вазнда эса Райҳона Қодирова – Клара Рибак (Сербия) ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА