Чангли ва зарарли ҳаводан қандай ҳимояланиш керак?

443

Кун сайин атмосфера ҳавосининг ёмонлашиб бориши оқибатида, кўзга кўринмас, аммо, инсон саломатлиги учун салбий таъсир қиладиган заррачалардан нафас олаяпмиз. НИМА ҚИЛИШ КEРАК дейсизми?

Санитария-эпидемиология қўмита майда РМ-2.5 дисперс заррачаларининг инсон саломатлигига таъсири ва унинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган тавсияларини маълум қилди.

➖Хона ва иншоот ичидаги чанг ўтирадиган сирт юзаларини тез-тез нам латта билан артиб туринг, хавф юқори пайтда нам сочиқлар осиб чиқинг;

➖деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг, айниқса кечаси ва тонг муддатларда ойна ва эшикларни зичлаб ёпинг;

➖ кўпроқ сув ичинг;

➖очиқ ҳавода ҳаракатланишдан тийилинг;

➖ тез-тез душ қабул қилинг, айниқса ташқаридан уйга киришда;

➖оғиз ва бурун бўшлиқларини тузли эритма билан ювинг ёки чайинг;

➖нафас олиш тизими касаллиги бор беморлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур

➖кўзларингизни ювиб туринг.

Ушбу тавсияларга амал қилинг, соғлиғингиз ўзингиз ва яқинларингиз учун жуда муҳим.

Нозимбек Мардонов, Искандар Исматов, ЎзА