Эндиликда экспортни қўллаб-қувватлаш тизими ўзгариши белгиланди.

​Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади.

Янги тизимга мувофиқ, Инвестиция вазирлиги чет элдаги қайси бозорда қандай маҳсулотлар харидоргир эканини аниқлайди. Уларга кириш учун ҳукуматлараро келишувларга эришади.

Савдо-саноат палатаси эса тадбиркорларга  янги бозорлар талабларига мослашишга кўмаклашади.

Компания берадиган субсидия, кредит ва ёрдамлар янги тадбиркорлик рейтинги асосида, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулот билан янги бозорларга чиқаётган экспортчиларга ажратилади.

1 мартдан ушбу тизимни жорий қилиш топширилди.

ЎзА