Енгил атлетика спорт тури бўйича халқаро спорт ташкилотлари сони яна биттага кўпайиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Туркия Республикаси ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида “Туркий давлатлар енгил атлетика ассоциацияси”ни таъсис этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ҳаракатлар самарали якунланса, енгил атлетика спорт тури бўйича яна битта халқаро спорт ташкилоти – “Туркий давлатлар енгил атлетика ассоциацияси” ўз фаолиятини бошлайди. Бу эса енгил атлетика бўйича мусобақалар, чемпионатлар сони ортишини, ёшларнинг ушбу спорт тури билан шуғулланиш қамрови янада кенгайишини англатмоқда.

 

Т. Рўзиев, ЎзА.