Хабарингиз бор, Доҳа шаҳрида ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогида иккинчи тур учрашувларига старт берилди. “А” гуруҳидан ўрин олган Ливан ва Хитой терма жамоалари баҳсида ҳисоб очилмади. Тожикистон ҳамда Қатар учрашуви эса 0:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, Осиё кубогида Қатар терма жамоаси очколарини 6 тага етказиб навбатдаги босқичга чиқди. Хитой термаси 2 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. Тожикистон ва Ливан эса биттадан очко билан 3-4-поғонадан жой олди.

Бугун, 18 январь куни “B“ гуруҳида иккинчи тур баҳслари ўтказилади. Ушбу турдан ўрин олган Австралия ҳамда Сурия терма жамоалари баҳси соат 16:30 да бошланади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон термалари ўртасидаги учрашувга эса соат 19:30 да старт берилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА