Ижтимоий тармоқларда «Космонавтлар» бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. «Тошкент метрополитени» ДУК бунга расмий изоҳ берди.

«Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилганидек, жорий йилнинг 17 январь санаси соат 19:30 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боис, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

«Тошкент метрополитени» ДУК келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраган.

М.Комилова, ЎзА