Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солувчи Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

388

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилганлиги муносабати билан унинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон Фармонларига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштириш ҳамда аҳолига хавфсиз ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш мақсадида ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналари ва фарқлаш белгилари тартибга солинади.

Ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 июндаги 489-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 16-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Мазкур қарор ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштириш ҳамда аҳолига хавфсиз ва сифатли қишлоқхўжалиги маҳсулотларини етказиш имконини беради.

ЎзА