Эртага Осиё кубогининг 2-турида ўтказиладиган Ўзбекистон терма жамоаси билан Ҳиндистон жамоаси ўртасидаги баҳсни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Фу Минг бош ҳакамлик қиладиган Ўзбекистон – Ҳиндистон учрашувида унга ҳамюртлари Жоу Фей ҳамда Жанг Ченг қанотларда ёрдам кўрсатади. Мазкур ўйинда захира ҳаками вазифасини иорданиялик Аҳмад Муҳаммад бажаради. Ўйиннинг ҳалол ўтиши борасидаги WAR тизимида Бирлашган Араб Амирликлари вакили Аҳмад Муҳаммад, АWARда эса япониялик Араки Юсуке фаолият юритади.
Айтиш лозим, Ўзбекистон-Ҳиндистон баҳсини бошқариб борадиган хитойлик Фу Минг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридаги “Шаржа”(БАА) – Насаф “дуэли”да бош ҳакамлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда ўтаётган қитъа кубогида “Б” гуруҳида иштирок этмоқда. Терма жамоамиз 1-тур ўйинида Сурия терма жамоаси билан дуранг (0:0) натижа қайд этганди.
T. Рўзиев, ЎзА.