Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Исроилнинг жосуслик штаб-квартираси деб даъво қилган ҳудудга ва Сурия шимолидаги ИШИД билан боғлиқ деб тахмин қилинган нуқталарга баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар бермоқда.

Сешанба куни Эрбил шаҳрида саккизта портлаш овози эшитилган. Минтақавий хавфсизлик кенгаши маълумотларига кўра, ҳодисада 4 киши ҳалок бўлган ва 6 киши яраланган.

Баллистик ракеталар минтақадаги Эронга қарши террорчи гуруҳларнинг жосуслик марказларини йўқ қилишга қаратилган. Ироқ ҳукумати Эроннинг Эрбилга нисбатан тажовузини қоралаб, бу мамлакат суверенитети ва халқининг хавфсизлигини поймол қилиш, деб атади.

Мазкур ҳужумлар Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳарбий можароларнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин