Пойтахтимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан фахрийлар ўртасида бильярд бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Бильярд спорти федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа анъанавий тарзда ўтказиб келинади. 30 нафарга яқин ҳарбий тузилмаларда фаолият олиб борган фахрийлар ўртасида ўтказилган турнир қизиқарли кечди.
Бильярднинг “Рус пирамидаси” йўналиши бўйича ўтказилган турнирда 1-ўрин Сафоиддин Садировга насиб этди. 2-ўринни Ҳасан Холмирзаев эгаллади. 3-ўринга Ориф Тўлаганов ва Отабек Солиҳовлар сазовор бўлди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА