Дунёга тинчлик керак
Украина Қуролли кучлари бош штабининг маълум қилишича, якшанба куни 86 та ҳужум бўлиб, фронтда шиддатли жанглар давом этган. Бу ҳақда “AlJazeera” телеканали маълум қилди.
Вашингтонда жойлашган урушни ўрганиш институти таҳлилий марказининг айтишича, Россия кучлари об-ҳаво шароитидан қатъий назар ташаббусни қўлга олиш учун Украина шарқида ҳужум операцияларини давом эттираверади.
Украина президенти аппарати раҳбари Андрей Ермак Россия билан урушни тугатиш учун Хитой музокараларда иштирок этиши кераклигини айтади. Охирги музокараларда 83 та давлатдан миллий хавфсизлик маслаҳатчилари иштирок этган эди.
Шунингдек, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари Украинани охиригача қўллаб-қувватлашини айтиб келади.
Рим папаси Франциск Украина ва Яқин Шарқдаги можаролардан қайғуриб, уруш инсониятга қарши жиноят эканини айтди.
“Буни унутмайлик… Одамларга тинчлик керак, дунёга тинчлик керак”, деб қўшимча қилган папа.
С.Поёнов, ЎзА