12 январь куни Исроил ҳаво кучлари томонидан Ғазо жанубидаги Рафах шаҳрига навбатдаги ҳужум уюштирилган, деб хабар бермоқда, “TRT” ахборот агентлиги.

Ҳавога отилган ракеталар аҳоли истиқомат қиладиган уйларга келиб тушган. Натижада 10 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар орасида жажжи қизалоқ ҳам бор. Унинг қариндоши Бассем Арафеҳ қизалоқнинг суратини кўрсатиб “Халқаро жиноий суд қачон бегуноҳ болаларнинг ўлимини кўради?”, – дейди.

Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши урушида 24 мингдан ортиқ фаластинликлар ҳалок бўлган ва 60 мингдан ортиқ киши яраланган. Бу урушнинг бошланганига юз кундан ошди, аммо Исроил томонидан қамал остидаги Ғазони бомбардимон қилишнинг охири кўринмаяпти.