ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ташкил этилди.

Маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи вакиллари, ҳуқуқ- тартибот органлари меҳнат жамоалари, олий таълим муассасалари талабалари ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбирда  мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, миллий армиямиз салоҳияти, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилди. Ота-боболаримиздан бизга мерос она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, юртимиз тинчлигини таъминлаш ҳар биримиз учун муқаддас бурч эканлиги таъкидланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев қатнашди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА