Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 13 январ куни соат 09:39 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди, оқибатда бир неча киши жабрланган.

ФВВ хабарига кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қарийб эллик дақиқа ичида ўчирилган.

Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА