Янги фильм намойиши
375

Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Самурай» номли фильмнинг премьераси ўтказилди.
Ушбу фильмнинг илк намойишига Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардияда хизмат қилаётган Ватанимиз посбонлари, аскарлар ва соҳа ходимлари таклиф этилди.

Кинокартина мамлакатимиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлашда жонбозлик кўрсатаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмда асосий ролларни Бобур Айтбагамбетов, Шерхон Нурушев, Ирода Қосимова, Саида Валихўжаева ижро этган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Санжар Султонов. Бадиий фильмни постановкачи оператор Садриддин Шаҳобиддинов тасвирга олган. Картина бадиий раҳбари – Акром Шоҳназаров.
Н.Усмонова,
ЎзА