Қатарда теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган «М15» турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов бош совринни қўлга киритди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларининг чорак финалида британиялик Али Ҳабибни, ярим финалда украиналик Вячеслав Белинскини енгиб финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Куни кеча мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида эса Янки Эрельни 7:6, 6:4 ҳисобда мағлубиятга учратиб, яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА