Қатардаги “Жасим бин Ҳамад» стадионида Осиё кубогининг “B” гуруҳида Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз Сурия термасига қарши майдонга тушди ва ушбу ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Шунингдек, 13 январь куни Хитой – Тожикистон учрашуви  0:0, Австралия – Ҳиндистон баҳси 2:0 ҳисобида якунланди.

Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинини 18 январь куни Ҳиндистон билан ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.

Ушбу баҳслардан сўнг, “А” гуруҳида Қатар битта ғалаба билан 3 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Хитой ва Тожикистон  термалари  1 тадан очко жамғариб иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ливан 0 очко билан сўнгги ўриндан жой олган.

“B” гуруҳида эса Австралия 3 очко жамғариб пешқадамга айланди. Ўзбекистон ва  Сурия 1 очко билан кейинги поғоналарга жойлашди. Ҳиндистон эса сўнгги ўринда қолди.

Бугун, 14 январь куни “D” гуруҳида Япония – Вьетнам, БАА – Гонконг, “C” гуруҳида Эрон – Фаластин терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА