Самарқандда сайёҳлик форуми бўлиб ўтади

301

«Samarkand Tourism Forum» форуми сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, ҳамкорлик қилиш ва янги ечимлар топишга қаратилган.

STF’24 форумида сайёҳлик операторлари, сайёҳлик агентлари ва соҳанинг турли  корхоналари вакиллари бир жойга тўпланади. Ташкилотчиларнинг фикрича, тадбир сайёҳлик операторлари, гидлар, ресторан ва меҳмонхона эгалари, туризм бизнеси ва давлат сектори вакиллари учун фойдали бўлиши керак.

Форум жорий йилнинг 9-10 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА