Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда Абдураҳмон Абдуллаев мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Чавандозимиз баландлиги 140 см бўлган тўсиқлардан ўтишда олтин медални қўлга киритди. Абдураҳмон баҳсларнинг биринчи раундида жарима балларисиз белгиланган масофани 58 сонияда босиб ўтган бўлса, иккинчи раундни 28 сонияда якунлади.
Абдураҳмон Абдуллаев ушбу мусобақада “ОТТО VAN DE ACHERHOEK” лақабли тулпорида иштирок этди. У мусобақа давомида Мишель Пандер ва Симон Коата каби маҳоратли чавандозларни ортда қолдирди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА