Чоршанба куни Брюсселда элчилар даражасидаги НАТО-Украина кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунида альянсга кирувчи давлатлар Киевга ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумига қарши мудофаани кучайтиришни давом эттиришни маълум қилган.

“Иттифоқчилар Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун катта ёрдам кўрсатмоқда, бугун улар Украина мудофаа қобилиятини келгусида ҳам мустаҳкамлашга содиқ эканини тасдиқлади”, – дейилади учрашув якуни бўйича тарқатилган баёнотда.

Ҳужжатда таъкидланишича, НАТО Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашдан ташқари, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишда ҳам давом этади. Шунингдек, “2024 йилда Украина имкониятларини кучайтиришга “миллиардлаб евро тақдим этилиши” ҳақида ҳам маълум қилинган.

17-18 январь кунлари НАТО ҳарбий қўмитасининг штаб бошлиқлари даражасидаги мажлиси мўлжалланган. ОАВ тарқатган хабарларга кўра, айни дамда Украинага янада замонавий мудофаа тизимларини етказиб бериш режаси муҳокама қилинмоқда.