Аралаш жанг санъатлари бўйича Fight Baza клуби бош мураббийи, ўзбекистонлик Дмитрий Худяков Қозоғистоннинг Octagon лигаси томонидан 2023 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Бу ҳақда хабар тарқатган “Оctagonleague” нинг хабарига кўра, лиганинг ортда қолган йилдаги энг яхши мураббийи  деб топилган Дмитрий Худяковнинг шогирдлари 2023 йил давомида турли мусобақаларда ғолибликка эришган.

Жумладан, унинг тўрт нафар шогирди Муҳаммаджон Қурбонов, Достон Бозоров, Ислом Болтаев, Анвар Абдуллаев Octagon лигасининг ўтган йилги мусобақаларида турли вазн тоифаларида ғолибликка эришди.

Айтиш лозим, Достон Бозоров ва Ислом Болтаев ўз вазн тоифаларида Interim, яъни вақтинчалик чемпионлик камари соҳиблари саналишади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА