Мамлакатимиз сўнгги йилларда йирик спорт тадбирларини ўтказиш борасида катта тажриба ва юқори салоҳиятга эга эканини дунё эътироф этаётгани барчага маълум. Халқаро теннис федерацияси жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган бир қатор теннис турнирларини юртимизда ўтказишга қарор қилди ва Ўзбекистон теннис федерациясига ушбу вазифани топширди.
Унга кўра, мамлакатимизда 2024 йил давомида “ITF” турнирлари ўтказиладиган бўлди. Жумладан, 3-4 февраль кунлари теннис бўйича жаҳон чемпионати дея ном олган «Дэвис кубоги» баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон – Польша терма жамоалари ўзаро куч синашади. Халқаро теннис федерацияси (ITF) тақвимидан жой олган турнирларни 25 март кунидан 1 апрель кунига қадар Наманганга ўтадиган “ITF J 30” мусобақаси бошлаб беради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА