Пойтахтимизда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Men G‘olib” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
14 январь куни ўтказилиши режалаштирилган ушбу тадбир “Humo Arena” спорт мажмуаси атрофидаги трассада бўлиб ўтади. Айнан шу ерда оммавий югуриш мусобақаси старти ва финиш майдончаси ўрнатилади.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Men G‘olib” оммавий югуриш мусобақаси дастурида иштирокчилар 3 км, 10 км ва 1 км масофада “Family Run” оилавий оммавий югуриш йўналишида ўз омадларини синаб кўрадилар. Шунингдек, ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этса, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий баҳслар ташкил этилади. 14 январь куни иштирокчиларнинг йиғилиши соат 07:00да бошланади. Мусобақага эса 08:00 да старт берилади.
Маълумот учун, “Men G‘olib” кубоги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратуранинг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ташкил этилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА