Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида АҚШ чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритган Илья Сибирцев жорий йилдан Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этишга киришади.
Ўзбекистон сузиш федерациясининг хабар беришича, Илья февраль ойида Қатарда ўтказиладиган сув спорт турлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Мазкур жаҳон чемпионати «Париж-2024» Олимпиадаси олдидан ўтадиган муҳим мусобақа эканлигини назарда тутсак, тўрт йиллик ўйинларнинг сузиш баҳсларида Ўзбекистон байроғи юксалиб туришини англатмоқда, дейиш мумкин.
Айтиш лозим, ўсмирлар ўртасида Европа чемпионлигига ва жаҳон чемпионати совриндорлигига эришган 22 ёшли Сибирцев бугунги кунда сузиш спортида жаҳоннинг етакчи спортчиларидан бири ҳисобланади.
Т. Рўзиев, ЎзА