Яна икки кундан сўнг Қатарнинг Доҳа шаҳрида футбол бўйича Осиё чемпионати бошланади. Дунёнинг жаҳонга машҳур «Opta» портали суперкомпютердан фойдаланган ҳолда қитъа кубогидаги терма жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Бунинг натижасида мусобақа ғолиби бўлиш борасида Япония термасининг имкониятлари 24,6 фоиз дея баҳоланди. Ундан кейинги ўринларни Жанубий Корея 14,3 Эрон терма жамоаси эса 11,2 фоиз билан эгаллади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг чемпионликка 2,5 фоиз имконияти бор дея эътироф этилди.
Албатта бу, технология. Унинг қарори рақамлар орқали бўлади. Умид қиламизки, футболчиларимиз ўз имкониятларини тўлиқ намоён этган ҳолда мусобақада ғолиб чиқадилар. Ахир футболда “майдон текис, тўп эса думалоқ” деган олтин қоида бежизга айтилмаган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА