Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари биринчи босқичини ғалаба билан бошлади.
“Катта дубулға” туркумига кирувчи ушбу турнирда Нигина илк баҳсда бразилиялик Лаура Пигоссига қарши кортга чиқди ва рақибини 7:5, 5:7, 0:6 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Энди Н.Абдураимова иккинчи даврада чехиялик Доминика Салковага қарши баҳс олиб боради. Таққослаш учун, Нигина ҳозирда дунё рейтингида 212, Доминика эса 218-ўринни эгаллаб турибди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА