Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари делегацияси ҳам иштирок этмоқда.  Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси хабар берди.

Жорий йил 9 январь куни Германиянинг иқтисодий марказларидан бири бўлган Франкфурт-Майндаги “Messe Frankfurt” кўргазма майдонида дунёдаги нуфузли халқаро тўқимачилик кўргазмаларидан бири – “HEIMTEXTILE – 2024” ўз ишини бошлади.

Ушбу анъанавий тадбирда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда.

Мутасаддиларнинг маълумотларига кўра, бу йилги кўргазмада дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан жами 2 минг 800 дан зиёд корхона ва 5 мингга яқин мутахассис иштирок этмоқда. Ўзбекистон вакиллари кўргазманинг марказий павильонларидан бирида 200 квадрат метр майдонда жойлаштириладиган “Made in Uzbekistan” миллий стенд билан қатнашмоқда.

Унда мамлакатимизнинг ҳамда мамлакатимизнинг 20 нафар тўқимачилик корхоналари вакиллари иштирок этмоқда “NT Holding”, “Uztex Group”, “Merganteks”, “Sam Rafoat Textile”, “Bahmal Group”, “Image Textile”, “Group Impex”, “Osiyo Home”, “Aisha Home”, “Great Kokand” ва бошқа компаниялари ўзларининг сифатли чойшаб тўпламлари, турли сочиқлар ва газлама матоларини намойиш этмоқда.

Ушбу нуфузли тадбир 1971 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган тўқимачилик ва уй интерер дизайни учун матолар бўйича анъанавий халқаро савдо кўргазмаси “HEIMTEXTILE” пандемия даврини ҳисобга олмаганда деярли ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Жаҳон тўқимачилик саноатининг энг йирик тадбирларидан бири “HEIMTEXTILE” халқаро кўргазмаси бутун дунё бўйлаб барча тўқимачилик соҳаси вакиллари учун махсус учрашув платформаси тарзида дунёга танилган.

Кўргазмада нафақат халқаро тўқимачилик бозори етакчилари, истиқболли “стартап” корхоналари, чакана ёки улгуржи савдо мутахассислари, мебел, интерьер дизайни, меҳмонхона жиҳозлари дизайнерлари ва бошқа кўплаб соҳалар вакиллари ҳар йили ушбу кўргазмага ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз,  «HEIMTEXTILE – 2023” халқаро кўргазмаси 12 январгача давом этади.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади. ЎзА