Франция президенти Эммануэль Макрон 34 ёшли Габриэль Aттални мамлакат бош вазири этиб тайинлади, дея хабар бермоқда Елисей саройи.

Собиқ таълим вазири Aттал Франциядаги энг ёш ҳукумат раҳбари бўлди.

Бош вазир сифатида у бир кун олдин истеъфога чиққан Элизабет Борннинг ўрнини эгаллади. Давлат раҳбари аллақачон Aтталга ҳукуматни шакллантиришни топширган.

Aттал ўтган йили Папа Ндиайе ўрнига таълим вазири этиб тайинланган ва у ҳукуматнинг энг ёш аъзосига айланди.

Таълим вазири сифатида Aттал давлат мактабларида абая (узун кўйлак) кийишни тақиқлади, бу эса кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

ЎзА